30.10.2023 16:38
4580
Теглар
«Тўп қўлга тегсагина, ерга шунақа тушади». «Бухоро» - «Пахтакор» учрашуви бош ҳаками 90+6-дақиқада пеналти белгилагани сабабини айтди

Суперлига доирасидаги «Бухоро» - «Пахтакор» учрашуви бош ҳаками Равшан Абдувоҳидов ЎФА мажлислар залида ОАВ ходимлари билан учрашувда ўйиннинг 90+6-дақиқасида белгилаган пеналтисини тушунтириб берди.

«Кўпгина ҳакамлар кўрмай қолган вазиятини коптокнинг йўналишига қараб белгилайди. Мана шу вазиятда тўп қўлга тегсагина, ерга шунақа тушади. Айнан шу пенальти белгилашимга асос бўлди», - дейди бош ҳакам Равшан Абдувоҳидов.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни «Бухоро» - «Пахтакор» (0:1) ўйинида 90+6-дақиқада белгиланган пеналти Ўзбекистон ҳакамлар марказий комиссияси хулосасига кўра хато деб топилди ва бош ҳакам ҳамда VAR ҳаками номуайян муддатгача дисквалификация қилинган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар