30.10.2023 20:09
8332
Теглар
Суперлига. «Насаф» Наманганда «Навбаҳор»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди

Суперлига 22-турининг марказий ўйини водийда бўлиб ўтди.

Чемпионлик учун курашаётган «Навбаҳор» ва «Насаф» Наманганда ўзаро майдонга тушди. Учрашувнинг 73-дақиқасида Лима Круз томонидан киритилган ягона гол Қарши жамоасига муҳим ғалабани келтирди – 1:0.

Шу тариқа, «Навбаҳор» чемпионлик учун (43 очко) имкониятини пасайтирди, «Насаф» эса 45 очко билан 2-ўринга кўтарилди. Пешқадам «Пахтакор» ҳисобида 49 очко мавжуд.

Суперлига. 22-тур

«Навбаҳор» - «Насаф» - 0:1

Бош ҳакам: Аскар Нажафалиев

Гол: Матеус Лима Круз, 73

«Навбаҳор»: 1. Ўткирбек Юсупов, 5. Милош Милович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 10. Жамшид Искандеров, 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброрбек Исмоилов (20. Музаффар Мўминов, 81), 19. Дониёр Абдуманнопов, 21. Темурхўжа Абдуҳолиқов (23. Йован Жокич, 68), 22. Игор Голбан, 77. Асадбек Собиржонов (7. Остон Ўрунов, 46)

«Насаф». 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 17. Суҳроб Нуруллоев (9. Жавоҳир Сидиқов, 75), 19. Лима Круз, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (18. Баҳром Абдураҳимов, 75), 92. Умар Эшмуродов, 99. Азизбек Амонов (8. Зафармурод Абдираҳматов, 60).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар