28.10.2023 20:16
1365
Теглар
Суперлига. «Бунёдкор» 90+6-дақиқадаги гол эвазига «Нефтчи»ни мағлубиятга учратди

Суперлига 23-тури доирасида «Нефтчи» Тошкентда мағлуб бўлди.

«Бунёдкор» меҳмони бўлган Фарғона жамоаси 27-дақиқадаёқ майдонда бир киши кам бўлиб қолгач, 54-дақиқада гол ўтказиб юборди. Тўрт дақиқа ўтиб эса Жўрабоевнинг голи билан ҳисоб тенглашди.

81-дақиқада мезбонлардан ҳам бир футболчи майдондан четлатилгач, жамоалар майдонда 10 кишидан бўлиб қолишди.

90+6-дақиқага келиб, тошкентликлар қарши ҳужумда Умид Султоновнинг голи эвазига ғалабага эришишди – 2:1.

Шу тариқа, «Бунёдкор» 31 очко билан 8-ўринда бормоқда, «Нефтчи» 38 очко билан 5-ўринга тушди.

Суперлига. 23-тур

28 октябр (шанба)

«Бунёдкор» – «Нефтчи» - 2:1

Ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Голлар: Жасур Ҳакимов 54, Умид Султонов 90+6 – Зоир Жўрабоев 58.

«Бунёдкор»: 71 Сарвар Каримов, 2. Алексей Носко, 3. Маҳмуджон Маҳамаджонов (45. Фарҳод Ўткиров, 77), 4. Давронжон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев (19. Билол Туплиев, 46), 8. Шоҳрухбек Абдураҳмонов, 10. Расул Йўлдошев, 11. Игорь Иванович (22. Усмонали Исмоналиев, 77), 15. Жасурбек Ҳакимов, 29. Музаффар Олимжонов, 30. Велингтон.

«Нефтчи»: 12. Владимир Назаров, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Умар Адҳамзода, 19. Мирзоҳид Ғофуров (13. Лутфулла Тўраев, 75), 20. Анваржон Ғофуров, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 22. Гиоргий Никабадзе (9. Улуғбек Ҳошимов, 62), 23. Диёржон Туропов, 24. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 28. Фозил Мусаев (70. Аббос Ғуломов, 46), 77. Билолхон Тошмирзаев

Четлатишлар: Шоҳрухбек Абдураҳмонов 81 – Диёржон Туропов 27.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар