28.10.2023 14:58
1772
«Соврин ҳақида ўйлаётганим йўқ». Сон «Тоттенҳэм»нинг АПЛ ғолиблиги учун имкониятини баҳолади

АПЛ пешқадами бўлиб турган «Тоттенҳэм» жамоасининг сардори Сон Ҳён Мин лондонликларнинг турнир ғолиби бўлиш учун имкониятлари ҳақида гапирди.

«Бош соврин ҳақида ўйлаяпманми? Йўқ, бу ҳақда ўйламаяпман. Тажрибамдан келиб чиқиб, биз чемпионатни юта оламиз, деб айтмайман. Камтарликни сақлаб қолган маъқул, сабаби чемпионат ҳали энди бошланди. Биз ўйиндан-ўйинга ҳисобимизни 3 очкодан тўлдириб боришни истаймиз. Якунда нима бўлишини кўрамиз», - дейди 
жанубий кореялик футболчи Sky Sports билан суҳбатда.

Маълумот учун, Постекоглу шогирдлари 10 ўйинда 26 очко жамғариб АПЛда пешқадамликни давом эттирмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар