28.10.2023 22:16
6527
Теглар
Саудия Про лигаси. «Ан-Наср» сафарда «Ал-Файҳа» устидан ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди

Саудия Арабистони чемпионати 11-тури доирасида «Ан-Наср» сафарда «Ал-Файҳа» меҳмони бўлди.

Учрашувнинг 50-дақиқасида Роналдунинг узатмасидан кейин Талиска ҳисобни очган бўлса, 61-дақиқада Теллеснинг узатмасидан кейин Талиска дублга эришди. Аш-Шувайш ҳисобни қисқартирган бўлса, Отавио якуний натижани ўрнатди – 3:1.

Шу тариқа, «Ан-Наср» сафарда «Ал-Файҳа»ни мағлуб этиб, 25 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Ал-Файҳа» эса 14 очко билан 8-ўринда бормоқда. Роналдунинг Ар-Риёд клубидаги ассистлари сони 10тага етди. У 39 ўйинда 34та голга муаллифлик қилган.

Саудия Про лигаси. 11-тур

Ал-Файҳа – Ан-Наср – 1:3

Голлар: 0:1 – 50 Талиска, 0:2 – 61 Талиска, 1:2 – 66 Аш-Шувайш, 1:3 – 74 Отавио.

Ал-Файҳа – Стойкович, Ал-Бакауи, Аш-Шувайш, Ар-Рашиди, Рикардо, Конан (Зайдан, 88), Цимирот (Ас-Сафари, 77), Собири (Ал-Харти, 88), Сакала, Нвакаэме, Оньекуру (Мендаш, 77).

Ан-Наср – Ал-Ақиди, Бушал, Маду, Ал-Амри, Теллес, Отавио, Талиска (Ал-Сулайхим, 67), Фофана, Мане (Ал-Нажи, 90), Гариб (Яҳё, 88), Роналду (Маран, 90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар