28.10.2023 13:40
23901
Теглар
«Ланс»да бир йигит бор, у чинданам яхши ҳимоячи». Фердинанд «МЮ» сотиб олиши керак бўлган икки марказий ҳимоячини айтди

«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд «МЮ» ҳимоя чизиғини кучайтириши мумкин бўлган икки ҳимоячини айтди.

«Ланс»да бир йигит бор, у чинданам яхши ҳимоячи. Шунингдек, «Барселона»даги уругвайлик ҳимоячи Араухони ҳам кўрсатишим мумкин. Уни сотиб олиш имконияти ҳозир қанчалик билмайман, аммо Араухо – ажойиб марказий ҳимоячи. У Премьер-лигада ўйнаш учун жуда мос ва хос жиҳатларга эга. Уни сотиб олишнинг имкони бўладими ёки йўқ, билмайман.

Кўп марта айтганман, муваффақиятли жамоа тузишингиз учун барқарор пойдевор мисолидаги метин ҳимоя чизиғига эга бўлишингиз керак. Яқин орада совринларни ютган жамоалар – «Ливерпул» ва «Манчестер Сити»га қаранг, улар энг муҳим паллада ҳам барқарор ҳимояга эга эди», - дея Фердинанднинг сўзларини келтирган Manchester Evening News.

Manchester Evening News нашрининг тахминига кўра, Рио Фердинанд «Ланс» ҳимоячиси дея Кевин Дансони назарда тутган. Асли келиб чиқиши ганалик бўлган Австрия миллий жамоасининг 25 ёшли ҳимоячиси жорий мавсум Франция клуби сафида 9 ўйинда майдонга тушди, ЕЧЛда эса 3 ўйинда тўп сурган. Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов унинг ўрнига захирадан майдонга тушган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар