28.10.2023 21:15
3609
Теглар
Ла Лига. «Реал» Беллингҳемнинг дубли эвазига 90+2-дақиқада Эл-класикода камбэк кўрсатди

Ла Лига 11-турининг марказий ўйини Каталонияда бўлиб ўтди. Мавсумдаги илк Эл-класико драматик тарзда ўтди.

«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги ўйинда Гундўған 6-дақиқадаёқ ҳисобни очиб, Эл-класикодаги дебютидаёқ ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди - 1:0.

Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида эса мадридликларнинг янги етакчисига айланган Беллингҳем катта саҳнага чиқиб, узоқ масофадан супергол муаллифига айланди – 1:1.

Эл-класико муроса кўчаси билан якунланишига сониялар қолганида Беллингҳем қаҳрамонга айланди ва Мадрид жамоасининг камбэки муаллифига айланди. У Эл-класикодаги дебютида дубл қайд этди - 2:1.

Шу тариқа, «Реал» 28 очко билан пешқадамга айланди, «Барселона» 24 очко билан 3-ўринда бормоқда. «Жирона» 28 очко билан 2-ўринда.

Ла Лига. 11тур.

Барселона – Реал Мадрид 1:2

Голлар: 1:0 – 6 Гундўған, 1:1 – 68 Беллингҳем, 68, 90+2.

Барселона – тер Стеген, Жоау Канселу (Ямаль, 77), Мартинес, Кристенсен, Араухо, Бальде, Гундўған, Гави, Лопес (Ромеу, 72), Жоау Феликс (Рафинья, 77), Ферран Торрес (Левандовски, 61).

Реал Мадрид – Аррисабалага, Карвахаль, Алаба, Рюдигер, Менди (Камавинга, 52), Кроос (Модрич, 63), Вальверде, Тчуамени, Беллингҳем, Винисиус Жуниор, Родриго (Хоселу, 63).

Огоҳлантиришлар: Лопес (17), Ферран Торрес (45), Карвахаль (61).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар