27.10.2023 23:28
2354
Теглар
Тен Ҳаг «Ман Сити»га қарши учрашув ҳақида: «Бу муҳим аҳамиятга эга ўйин, дерби – бутун дунё эътиборида бўлади»

Эрик тен Ҳаг Манчестер дербиси олдидан «Манчестер Юнайтед» тўғри йўлда эканини маълум қилди.

«Бизни мағлуб этиш қийин, биз ҳам ғалаба қозониш йўлини топамиз. Биз тўғри йўналишдамиз. Бу баҳс жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу ички дербидир, аммо бутун дунё эътиборида бўлади.

Тўпга эгалик қилиш бўйича доим ҳам ўз даражамизда эмасмиз. Прессинг бўйича эса натижамиз яхши, чунки тўпни қайтариб олиш борасида АПЛда етакчилар қаторидамиз.

Аммо биз ҳужумларга ўтиш ва қарши ҳужумларда бор имкониятимиздан фойдалана олмаяпмиз. Ўйиндан-ўйинга ўсиш кузатилса, учрашувларда ғалаба қозониш осонлашади», - дейди тен Ҳаг дерби олдидан.

Маълумот учун, «МЮ» - «Манчестер Сити» ўртасидаги учрашув 29 октябр куни «Олд Траффорд»да бўлиб ўтади. Баҳс соат 20:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар