27.10.2023 18:11
1126
Теглар
Параосиё ўйинлари-2022. Пара сузувчилардан навбатдаги медаллар комплекти!

Ҳангжоуда ўтаётган Параосиё ўйинлари-2022 баҳсларида ўзбекистонлик пара сузувчилар навбатдаги медаллар шодасини келтиришди.

Ҳозиргина пара сузиш бўйича эркаклар ўртасида S13 классида эркин усулда сузиш баҳсларида иштирок этган уч нафар вакилимизнинг барчаси совринли ўринларни эгаллади. Жумладан, Ислам Асланов олтин, Музаффар Турсунхўжаев кумуш ва Кирил Панков бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг турнирдаги жами медаллари 72тага етди – 24та олтин, 23та кумуш ва 25та бронза. Жамоамиз ҳозирча умумжамоавий рейтингда 8-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар