26.10.2023 21:16
1985
Теглар
«МЮ» 2022/23 йилги мавсумда Англия клублари учун рекорд – 648,4 миллион фунт даромад кўрди

«Манчестер Юнайтед» клуби 2022/23 йилги мавсум учун молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, «МЮ» ўтган мавсумда умумий 648,4 млн фунт даромад кўрган. Бу Англия клублари учун рекорд натижадир. Шу билан бирга клубнинг тижорий даромадлари илк марта 300 миллион фунтдан ошган.

Катта даромадга қарамай, клубнинг узоқ муддатли қарзлари 538 миллион фунт даражасида қолган. Шу билан бирга Глейзерлар оиласи ўтган мавсум учун дивидендларни олмасликка қарор қилган.

Қайд этилишича, рекорд даромадга қарамай, «МЮ» умумий харажатлари билан ўтган мавсумни зарар билан ёпган – 42 млн фунт.

«Клубнинг маошлар учун йиллик сарфи 52,8 миллион фунтга қисқарган – 331,4 млн фунт. Бу жамоанинг ўтган мавсумда ЕЧЛда иштирок этмагани ва ўйинчиларнинг маоши сезиларли пасайгани ҳамда бир қатор юқори маошли футболчилар жамоани тарк этгани билан боғлиқ», - дейилади ҳисоботда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар