25.10.2023 21:33
2054
Теглар
«Магуайрни бутун йил давомида масхара қилишди, у эса «МЮ»га ўйинни ютиб берди». Скоулз Ҳарри ва Онана ҳақида

«Манчестер Юнайтед» собиқ ўйинчиси Пол Скоулз Ҳарри Магуайр ва Андре Онананинг «Копенҳаген» (1:0) билан учрашувдаги қаҳрамонлиги ҳақида гапирди.

ЕЧЛ 3-тури доирасидаги баҳсда Магуйар 72-дақиқада гол киритган бўлса, Онана 90+7-дақиқада пеналтини қайтариб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

«Ҳарри Магуайр эътирофга муносиб – у бутун йил давомида масхара ва ҳақоратлар нишонига айланди. Жамоасига ғалаба энг зарур пайтда эса у «Копенҳаген» билан баҳсда ютиб берди. Бу ғалабали учрашув Андре Онана учун ҳам жуда катта ўйинга айланди. Бу улар учун бурилиш нуқтаси бўлишига умид қилиш мумкин», - дейди Скоулз TNT Sports эфирида.

Англиялик ҳимоячи узоқ вақтдан буён жиддий танқидлар ва мемларга сабаб бўлаётганди, Онана эса мавсум стартидаги омадсизлик ва хатолари сабабли танқидларга учраганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар