24.10.2023 13:18
5665
Постекоглу АПЛ рекордини ўрнатди

Англелос Постекоглу «Тоттенҳэм» бошқарувида 9 ўйин ўтказиб, Премьер-лига рекордини ўрнатди.

«Шпорлар» 9-турда «Фулҳэм»ни мағлуб этиб (2:0), яккапешқадамга айланди. 

Лондон клуби 58 ёшли мутахассис қўл остида 9та турда 23 очко тўплади ва мағлубиятга учрамади. Ҳозиргача АПЛ тарихида ҳеч бир мураббий бундай муваффақиятли дебют қайд этмаганди. 

«Тоттенҳэм» кейинги турни 27 октябр куни меҳмонда «Кристал Пэлас»га қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар