22.10.2023 02:37
6602
Теглар
Ислам Махачев жангдан кейин: «Бугунги ғалабани нишонлай олмайман. Фаластин, биз сен билан!»

БАА пойтахти Абу-Дабида UFC 294 турнирининг марказий ва якуний жангида россиялик Ислам Махачев австралиялик Алекс Волкановскини 1-раунддаёқ нокаутга учратиб, ғалабага эришди.

Жангдан кейин камарини муносиб ҳимоя қилган Махачевга сўз берилгач, доғистонлик жангчи дунёда рўй бераётган ақлбовар қилмас воқеалар сабабли бу ғалабасини нишонлай олмаслигини маълум қилди.

«Ғалаба ёки мағлубият – Алҳамдулиллаҳ. Дунёда содир бўлаётган даҳшатли воқеалар сабабли бугунги ғалабамни нишонлай олмайман. Буни тўхтатинг! Фаластинни қўллаб-қувватлаймиз, Ғазо сектори биз сен билан», - деди россиялик жангчи ғалабасидан кейин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар