20.10.2023 20:58
2383
Теглар
Суперлига. «Пахтакор» «Турон»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 5 ўйинлик ғалабасиз сериясига нуқта қўйди

Суперлига 22-тури доирасида навбатдаги ўйин якунига етди.

Пешқадам «Пахтакор» турнир аутсайдери «Турон»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда зафар қучди – 3:0.

Шу тариқа, «Пахтакор» 5 ўйинлик ғалабасиз сериясига нуқта қўйди ва 46 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Шацких шогирдлари Суперлигада 3 ўйиндан буён, ОЧЛда эса 2 ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келаётганди. «Турон» эса 13 очко билан сўнгги поғонада қолди.

Суперлига. 22-тур

Пахтакор – Турон – 3:0

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Голлар: Дилшод Саитов 15, Ҳожимат Эркинов 71, Сардор Собирхўжаев 85.

«Пахтакор»: Павлюченко, Дилшод Саитов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Шаҳзод Азмиддинов, Азиз Турғунбоев, Асқаров, Сардор Собирхўжаев, Достонбек Ҳамдамов (Банашак, 78), Диёр Холматов, Ҳожимат Эркинов, Пўлатхўжа Холдорхонов (Мерк, 88).

«Турон»: 99. Хумоюншох Сайётов, 3. Акбар Абдирасулов, 5. Марлен Чобанов, 14. Хуршидбек Мухторов (18. Абдуғани Камолов,80), 15. Азиз Холмуродов (30. Миразиз Маҳамадалиев,60), 17. Нодирбек Мукаров (7. Шоҳмалик Комилов, 67), 44. Абубакир Ашуров, 45. Асадбек Саитхонов, 55. Аслбек Айсаров, 77. Файзуллобек Жуманқўзиев ( 9. Рустамхон Азимов, 60), 88. Сардор Садуллаев (11. Жавоҳир Алижонов, 46).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар