17.10.2023 22:33
1010
Теглар
Ҳойлунд Ҳоланд ҳақида: «Эрлинг – жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиси, агар энг яхши ўйинчиси бўлмаса. Қачондир унинг даражасига етаман, деб умид қиламан»

«Манчестер Юнайтед» ва Дания миллий жамоаси форварди Расмус Ҳойлунд уни Эрлинг Ҳоланд билан таққосламасликни сўради.

«Мени Ҳоланд билан таққослашлари ёқмайди ва бу тўғри эмас деб ҳисоблайман. Қачонлардир унинг даражасига етаман деб умид қиламан, аммо ҳали бунга жуда ҳам эрта.

Эрлинг – жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиси, агар ҳозирнинг ўзида энг яхши ўйинчиси бўлмаса.

Ҳали 20 ёшдаман, кўрамиз, қайси даражагача кўтарила оларканман», - дейди «МЮ» форварди.

Маълумот учун, Расмус жорий мавсум манчестерликлар сафида 8 ўйинда майдонга тушиб, ЕЧЛда 3та голга муаллифлик қилган.  

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар