16.10.2023 23:46
469
Теглар
Осимҳен ноябр охиригача сафдан чиқди. У «Милан»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

«Наполи» форварди Виктор Осимҳен 1,5 ойга сафдан чиққани хабар қилинди.

Sky Sport Italia хабарига кўра, Нигерия миллий жамоаси форварди Саудия Арабистонига қарши ўйинда (2:2) сонидан жароҳат олган. Текширувлардан кейин нигериялик голеадорнинг жароҳатидан тикланиши учун 4-6 ҳафта вақт талаб этилиши маълум қилинган. У 29 октябр куни ўтадиган «Милан»га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Осимҳен жорий мавсум А Сериядаги 8 ўйинда 6та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар