15.10.2023 03:34
4871
Теглар
Ўртоқлик ўйини. Германия Нагелсманннинг дебютида АҚШни мағлубиятга учратди

Германия миллий жамоаси АҚШга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Учрашувда Юлиан Нагельсманн шогирдлари Пулишичнинг ҳисобни очувчи голидан кейин ҳисобда ортда қолаётган эди, аммо 39-дақиқада Гундўған ҳисобни тенглаштирган бўлса, 2-бўлимда Фюллькруг ва Мусиала немисларнинг ғалабасини таъминлашди – 3:1.

Маълумот учун, 36 ёшли мураббий 22 сентябр куни Ҳанс-Дитер Флик ўрнини эгаллаганди. Фликдан кейин Германия икки ўйинида ҳам ғалабага эришди. Немисларнинг навбатдаги рақиби 18 октябр куни Мексика бўлади.

Ўртоқлик ўйини.

АҚШ – Германия 1:3

Голлар: 1:0 – 27 Пулишич, 1:1 – 39 Гундўған, 1:2 – 58 Фюллькруг, 1:3 – 61 Мусиала.

АҚШ – Тернер, Скалли, Рим, Ричардс (Картер-Викерс, 65), Дест, Маккенни (Джонни, 74), Рейна (Де Ла Торре, 46), Муса, Пулишич (Паредес, 75), Веа (Ааронсон, 65), Балогун (Пепи, 66).

Германия – тер Стеген, Та, Хуммельс (Зюле, 62), Рюдигер, Гозенс, Гросс (Горетцка, 71), Гундўған, Виртц (Ҳавертц, 62), Сане (Брандт, 71), Мусиала (Фюрих, 81), Фюллькруг (Мюллер, 81).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар