14.10.2023 09:31
5307
Мбаппе Франция тўпурарлари рўйхатида Платинини ортда қолдирди, олдинда фақат 3 футболчи бор

Килиан Мбаппе Франция миллий жамоаси сафида гол уриш бўйича бор-йўғи 3 футболчидан ортда қолмоқда.

«ПСЖ» форварди Евро-2024 саралашида Нидерландияга (2:1) қарши ўйинда дубль қайд этди. Бу унинг «учранглилар» сафидаги 41 ва 42-голлари бўлди. 

Мбаппе Мишель Платинини ортда қолдирди. Ундан фақат Антуан Гризманн (44 гол), Тьерри Анри (51), Оливье Жиру (54) олдинда ва уларнинг ҳар бири Килиандан 50тадан кўпроқ ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар