12.10.2023 21:19
1965
Теглар
Бензема: «Саудия Арабистонига футбол лойиҳасидан аввалроқ келмоқчи эдим»

Карим Бензема Саудия Арабистони чемпионатига шов-шувли трансферлардан олдинроқ ўтмоқчи бўлганини маълум қилди.

«Реал» билан барча эришмоқчи бўлган совринларимни қўлга киритиб бўлгач, янги чақирувни қабул қилиш фурсати етди, деб ўйлагандим.

Саудия Арабистонига футбол лойиҳасидан аввалроқ келмоқчи эдим. Кейин эса футбол лойиҳаси пайдо бўлди, трансфер ойнаси эса портлади. Бу тарихнинг бир қисмига айланишни истадим. Саудия футболининг ўсиши учун ёрдам беришни жуда истадим. Шу тариқа, мен «Ал-Иттиҳод»даман.

Қолаверса, бу мусулмон мамлакат. Мени қучоқ очиб кутиб олишди. Бу ерга келган заҳоти мени қанчалар яхши кўришларини ҳис қилдим. Айнан шунинг учун ҳам шу ердаман», - дейди Бензема.

Маълумот учун, Карим ёзда «Реал» билан хайрлашгач, эркин агент сифатида Ар-Риёд клуби сафига кўчиб ўтди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар