11.10.2023 21:29
6134
Теглар
Роналду – энг сермаҳсул ҳужумчи, Месси ва Ҳоланд учликда. FourFourTwo футбол тарихидаги вазиятлардан энг яхши фойдаланадиган ўйинчилар рейтингини тузди

FourFourTwo журнали талқинига кўра, Криштиану Роналду футбол тарихида голли вазиятлардан энг самарали фойдаланадиган футболчи.

Британ журнали ҳозирда фаолият юритаётган ва собиқ ўйинчилардан ташкил топган энг сермаҳсул 32 нафар футболчидан иборат рейтинг тузди. Португалиялик 38 ёшли голеадор рўйхатни бошқармоқда.

FourFourTwo талқинига кўра, вазиятлардан энг самарали фойдаланадиган футболчилар топ-15лиги:

1. Криштиану Роналду, Португалия;

2. Лионель Месси, Аргентина;

3. Эрлинг Ҳоланд, Норвегия;

4. Герд Мюллер, Германия;

5. Ференц Пушкаш, Венгрия;

6. Ромарио, Бразилия;

7. Марко ван Бастен, Нидерландия;

8. Эйсебио, Португалия;

9. Пеле, Бразилия;

10. Луис Суарес, Уругвай;

11. Ҳарри Кейн, Англия;

12. Златан Ибраҳимович, Швеция;

13. Алан Ширер, Англия;

14. Роберт Левандовски, Полша;

15. Килиан Мбаппе, Франция.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар