11.10.2023 20:15
970
Теглар
«Наполи» Антонио Конте билан музокарага киришди

«Наполи» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Руди Гарсияни истеъфога чиқариш ҳақида ўйламоқда.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, Неапол клуби расмийлари аллақачон Антонио Конте билан боғланган. Клуб италиялик мураббийнинг ҳозирги жамоани қай даража ўзгартира олиши фикри билан ҳам қизиқмоқда.

Қайд этилишича, дастлабки музокаралардан кейинги хулосалардан сўнг «Наполи» раҳбарияти Конте билан шартнома масаласи, Гарсияни эса истеъфога чиқариш масаласини кўриб чиқмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Италиянинг амалдаги чемпиони сўнгги икки ўйинда – ЕЧЛда «Реал»га (2:3), А Серияда эса «Фиорентина»га ўз майдонида ютқазиб (1:3), жадвалда 5-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар