11.10.2023 21:08
1093
Теглар
Магуайр: «Ҳаттоки Месси ва Роналдуни танқид қилишади, футболда бундан қочиб қутулиб бўлмайди»

Англия миллий жамоасига йиғинига қўшилган «МЮ» ҳимоячиси Ҳарри Магуайр унга нисбатан танқидларга жавоб қайтарди.

«Англия миллий жамоаси сафидаги ўйинларим орқали жуда кўп мақтовлар эшитганман, доим эътироф этилардим. Ҳа, сўнгги йилда манзилим томон танқидлар кўп бўлгандир, аммо бунгача 5 йил давомида фақат яхши гаплар эшитганман.

Футбол шундай, унинг қоидалари шунақа. Энг юқори даражада ўйнаб ҳам, қайсидир ўйиндаги омадсизлик учун танқидлар остида қолиш мумкин. Ҳаттоки Месси ва Роналдуни танқид қилишади. Футболда бундан қочиб қутулиб бўлмайди.

Ҳа, тан оламан сўнгги бир йилда кўп нарса ўзим истагандек бўлмади. Аммо ишонаманки, барчаси ўз ўрнига тушади. Мен аввалги даражамга қайтиш учун ҳаракат қиляпман», - дейди Магуайр.

Маълумот учун, Англия миллий жамоаси 13 октябр куни ўртоқлик ўйинида Австралияга қарши майдонга тушади. Ўйин соат 23:45да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар