11.10.2023 18:36
9810
Теглар
Анчелотти ЕЧЛ-2023/24 мавсумининг 4 фаворитини айтди

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигаси жорий мавсумида ғолиблик учун асосий даъвогар 4 клуб номини айтди.

«Чемпионлар лигасида ғолиблик учун фаворитлар? «Реал» Мадрид, «Барселона», «Манчестер Сити» ва «Бавария», — дейди италиялик мутахассис Madrid Universal’га.

Маълумот учун, «Реал» Мадрид Чемпионлар лигаси бош совринини энг кўп – 14 марта боши узра кўтарган. «Бавария» 6 карра, «Барселона» эса турнирнинг 5 карра ғолиби саналади. Амалдаги чемпион «Манчестер Сити» эса фақат бир марта мусобақа ғолибига айланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар