10.10.2023 22:48
11378
Теглар
Бокс. Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум қилинди

Олимпиада ва Осиё Ўйинлари ғолиби Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини Тошкентдаги бокс оқшомида ўтказади.

17 ноябр куни «Ҳумо Арена»да жаҳон боксининг энг машҳур юлдузлари иштирокида бокс кечаси бўлиб ўтиши режалаштирилган. Оқшомнинг марказий жангида Баҳодир Жалолов Крис Томпсонга қарши рингга кўтарилади.

28 ёшли жанубий африкалик чармқўлқоп устаси 6 йилдан буён профессионал боксчи сифатида турнирларда иштирок этиб келмоқда. Крис Томпсон сўнгги жангини август ойида ўтказиб, Соломон Дакресга қарши мағлубиятга учраган. 

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов профессионал боксда 13та жанг ўтказиб, барчасида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. Оғир вазнли ўзбекистонлик чармқўлқоп устаси АҚШда ўтказилган профессионал боксдаги охирги жангида нигериялик Онориоде Эхвериемени илк раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар