07.10.2023 19:53
3306
Теглар
Осиё Ўйинлари. Жанубий Корея Японияни мағлуб этиб, кетма-кет учинчи марта чемпионга айланди

Осиё Ўйинлари-2022 футбол дастури финалида Жанубий Корея ва Япония ўртасидаги баҳс якуни етди.

Учрашувда японлар 19-дақиқада ҳисобни очган бўлса-да, корейслар иккита гол билан жавоб қайтариб, якунда турнир ғолибига айланишди – 2:1.

Шу тариқа, Ўзбекистонни турнир яримфиналида мағлуб этган жамоа чемпионга айланган бўлса, Япония кумуш медали, Ўзбекистон эса бронза эгасига айланди. Қайд этиш жоиз, Жанубий Корея кетма-кет сўнги учта Осиё Ўйинларида (2010, 2018, 2022) тенгсиз бўлди. Бу орқали кореялик ўйинчилар мажбурий ҳарбий хизматдан озод этилишади.

Осиё Ўйинлари. Футбол. Финал

Жанубий Корея – Япония 2:1

Голлар: Жонг Ву 26, Чой 56 – Учино 19.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар