06.10.2023 16:02
937
Теглар
Сон, Салоҳ, Артета ва Ҳау – АПЛ ойнинг энг яхши ўйинчиси ва мураббийи номига даъвогарларни эълон қилди

Премьер-лига расмий сайти сентябр ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши ўйинчиси ва мураббийи номига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, 7 футболчи ой лауреатига айланишга даъвогар:

Хулиан Альварес («Манчестер Сити») – 2 гол ва 2 ассист, 3 ғалаба ва 1 дуранг

Жеррод Боуэн («Вест Ҳэм») – 3 гол, 2 ғалаба ва 2 мағлубият

Педру Нету («Вулверҳэмптон») – 1 гол ва 3 ассист, 1 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият

Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 2 гол ва 2 ассист, 3 ғалаба ва 1 мағлубият

Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм») – 6 гол, 3 ғалаба ва 1 дуранг

Киран Триппьер («Ньюкасл») – 4 ассист, 3 ғалаба ва 1 мағлубият

Олли Уоткинс («Астон Вилла») – 4 гол ва ассист, 3 ғалаба ва 1 мағлубият

Энг яхши мураббий номига эса Микель Артета («Арсенал»), Унаи Эмери («Астон Вилла»), Эдди Ҳау («Ньюкасл»), Юрген Клопп («Ливерпуль») ва Анге Постекоглу («Тоттенҳэм») даъворгарлар қаторига киритилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар