06.10.2023 22:44
1874
Теглар
Саудия Про лигаси. «Ан-Наср» 90+2-дақиқадаги гол эвазига аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди

Саудия Про лигаси 9-тури доирасида Криштиану Роналду жамоаси очко йўқотди.

«Ан-Наср» Ар-Риёдда «Абха»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишга яқин эди. Аммо 90+2-дақиқада гол ўтказиб юбориб, очколарни қўлдан чиқарди – 2:2. Учрашувда Роналду тўлиқ ҳаракат қилди. Мане ва Брозович ассист муаллифи бўлди.

Шу тариқа, «Ан-Наср» 19 очко билан 4-ўринда бормоқда. «Абҳа» эса 7 очко билан 16-ўриндан жой олган. «Ат-Таъвун» 22 очко билан пешқадам.

Саудия Арабистони Про лигаси. 9-тур

Ан-Наср – Абҳа – 2:2

Голлар: Отавио 3, Талиска 28 – Саид Бгуир 36 пен., Салим 90+2.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар