06.10.2023 12:30
1214
Теглар
Мбаппе, Гризманн, Дембеле, Камавинга – Франциянинг Нидерландия ва Шотландияга қарши таркиби эълон қилинди

Франция миллий жамоасининг октябр ойидаги ўйинлари учун чақирилган ўйинчилари рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, бош мураббий Дидье Дешам жами 23 футболчини таклиф этган.

Дарвозабонлар: Альфонс Ареоля («Вест Ҳэм»), Майк Меньян («Милан»), Брис Самба («Ланс»);

Ҳимоячилар: Жонатан Клосс («Марсель»), Люка Эрнандес («ПСЖ»), Тео Эрнандес («Милан»), Ибраима Конате («Ливерпуль»), Жюль Кунде («Барселона»), Бенжамен Павар («Интер»), Вильям Салиба («Арсенал»), Дайо Упамекано («Бавария»);

Яримҳимоячилар: Эдуардо Камавинга, Орельен Тчуамени (иккиси ҳам – «Реал»), Юссуф Фофана («Монако»), Бубакар Камара («Астон Вилла»), Адриен Рабьо («Ювентус»);

Ҳужумчилар: Кингсли Коман («Бавария»), Оливье Жиру («Милан»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Маркус Тюрам («Интер»), Рандаль Коло-Муани, Усман Дембеле, Килиан Мбаппе (барчаси – «ПСЖ»).

Маълумот учун, Франция 13 октябр куни Нидерландияга қарши Евро-2024 саралаши доирасида майдонга тушса, 17 октябрда Шотландияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар