06.10.2023 03:13
12035
Теглар
«Ньюкасл» ижтимоий тармоқларда Мбаппе устидан ҳазил қилди

«Ньюкасл» клуби Чемпионлар лигаси 2-тури доирасида «ПСЖ»ни йирик ҳисобда (4:1) мағлубиятга учратгач, парижликлар юлдузи Килиан Мбаппени тролл қилди.

Инглиз клуби Мбаппе ҳамда жамоа ҳимоячилари Дэн Берн ва Фабиан Шер сурати остида: «Ушбу суратдаги икки футболчи кечаги ўйинда гол уришди», - дея изоҳ қолдирган.

Шу куни ҳимоячилар Берн ва Шер мезбонлар сафида гол киритган бўлса, французлар голеадори майдонни голсиз тарк этди.

Маълумот учун, 20 йилдан кейин ЕЧЛга қайтган «Ньюкасл» 4 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар