05.10.2023 19:23
683
Теглар
«Дуо қилиб турган барчага раҳмат. Менга фақат шу медал етишмаётганди». Ҳасанбой Дўсматов Осиё Ўйинларидаги чемпионлик таассуротлари ҳақида

Бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Осиё Ўйинлари-2022да ҳам чемпионликни қўлга киритгач, илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

-51 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз финалда таиландлик рақиби Титисан Панмотни мағлубиятга учратиб, турнирнинг олтин медалини қўлга киритди. Дўсматов аввалги Осиё Ўйинлари – Жакарта-2018да кумуш медалига эга чиққанди.

«Албатта, барча медалларнинг ўрни бўлак. Чунки ҳар бири учун алоҳида тайёргарлик кўрамиз, кўп меҳнат қиламиз. Аллоҳга шукур, ўзи Осиё Ўйинларида битта олтин медал менга етишмаётганди, Яратганнинг изни билан унга эришдим. Мана энди олтинлар бўйича барча турнирлар медали уйимда жамланди.

Ота-онамга раҳмат, улар мендан ҳам кўра кўпроқ қайғуришади. Ҳар куни қил устида тургандек туришади. Менга мухлислик қилиб, дуо қилиб турган барчага раҳмат», - дейди Ҳасанбой Дўсматов финалдан кейин.

Маълумот учун, Ҳасанбой Дўсматов чоракфиналда покистонлик Зоҳайб Рашидни мусобақадан чиқариб юборган бўлса, яримфинал жангида япониялик Томоя Тсубоига қарши рингга чиқиб, 4:1 ҳисобида ғалабага эришган ҳолда финалга чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар