04.10.2023 20:21
4382
Теглар
Россия кубоги. ЦСКА «Факел»га пенальтилар сериясида ютқазди, Файзуллаевнинг 11 метрлик зарбаси ноаниқ чиқди

Россия кубоги 5-тури доираси ЦСКА Москвада «Факел»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 80-дақиқасида меҳмонлардан Магаль ҳисобни очган бўлса, Гайич 88-дақиқада ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Ғолибни аниқлаш учун ўйиндан кейин ўтказилган пенальтилар сериясида эса Аббосбек Файзуллаев ва Антон Заболотний зарбани йўллашда хатоликка йўл қўйди ва жамоаси мағлубиятга учради – 2:4.

Шу тариқа, ЦСКА гуруҳ босқичи якунига бир тур қолганида 8 очкога эга, «Факел» да эса 6 очко мавжуд.

Россия кубоги. 5-тур

Факел – ЦСКА 1:1. Пенальтилар серияси - 4:2

Голлар: 1:0 – 80 Магаль, 1:1 – 88 Гайич.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар