04.10.2023 21:37
3498
Теглар
Майк Тайсон Ўзбекистонга келади

12-17 ноябр кунлари Тошкентда Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) йиллик конвенция йиғилиши ўтказилади, дея хабар бермоқ UzA.

Профессионал бокс дунёсининг энг машҳур юлдузлари иштирок этадиган ушбу анжуманда ўз даврида чемпионлик мартабасига эришган ўнлаб чемпионлар қатори афсонавий Майк Тайсон ҳам Тошкентга келишини расман тасдиқлади. 

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси Умид Ёқубов сўзларига кўра, анжуманда Эвандер Ҳолифилд, Амир Иқбол Хон, Константин Цзю каби таниқли боксчилар ҳам иштирок этади.

WBC ташкилотининг 61-конвенцияси доирасида 17 ноябр куни Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт саройида бир қатор номдор чарм қўлқоп усталари иштирокида бокс жанглари ташкил этилади.

Анжуманга Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳозирлик кўрилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар