05.10.2023 00:28
2437
Теглар
Ламин Ямал – ЕЧЛ тарихида асосий таркибда майдонга тушган энг ёш ўйинчига айланди

Ламин Ямал Чемпионлар лигаси 2-тури доирасида «Барселона»нинг «Порту»га қарши асосий таркибида майдонга тушди.

Шу тариқа, Ямал Чемпионлар лигаси тарихида асосий таркибда майдонга тушган энг ёш ўйинчига айланди. У 16 ёш 83 кунлигида ЕЧЛда асосий таркибда тўп сурди.

Бунга қадар ЕЧЛда асосий таркибда майдонга тушган энг ёш ўйинчи «Андерлехт» собиқ аъзоси Селестин Бабаяро ҳисобланарди. У 16 ёш 86 кунлигида ЕЧЛда асосий таркибда ўйнаган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар