04.10.2023 01:32
1219
Теглар
«Ад-Дуҳайл» Эрнан Креспони истеъфога чиқарди. Қатар клубини Гальтье бошқаради – Фабрицио Романо

Осиё Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсиз стартдан кейин «Ад-Дуҳайл» клуби раҳбарияти мураббийлар штабида ўзгариш қилишга қарор қилди.

Қатар чемпиони ОЧЛ дастлабки турида Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби билан 0:0 ҳисоби, 2-турда эса ўз майдонида Эроннинг «Персеполис» жамоасига 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрагач, раҳбарият жамоа устози Эрнан Креспони истеъфога чиқаришга қарор қилган.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «Ад-Дуҳайл» раҳбарияти «ПСЖ» собиқ устози Кристоф Гальтье билан келишувга эришиш арафасида. Томонлар тез орада шартнома имзолаши кутилмоқда.

Қатарнинг амалдаги чемпиони 5-турдан кейин чемпионатда 10 очко билан 4-ўринда бораётган бўлса, ОЧЛдаги гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар