02.10.2023 18:57
1778
Теглар
ОЧЛ. ОКМК «Эйр Форс»га мағлуб бўлиб, гуруҳда сўнгги ўринда қолди

Осиё Чемпионлар лигаси 2-тури доирасида ОКМК ўз майдонида «Эйр Форс» клубини қабул қилди.

Олмалиқдаги ўйинда Ироқ вице-чемпиони 2-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, 47-дақиқада Санжар Турсуновнинг автоголи эвазига ҳисобдаги фарқ иккитага етди – 0:2.

Иккинчи бўлимнинг 81-дақиқасига келиб мезбонларнинг эронлик легионери Сиёвуш Ҳақназарий фарқни қисқартирди, аммо жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади – 1:2.

Шу тариқа, Миржалол Қосимов шогирдлари кетма-кет икки турда ҳам мағлубиятга учраб, С гуруҳида сўнгги ўринда бормоқда. «Эйр Форс» эса 4 очко билан ҳозирча 1-ўринга кўтарилди. «Сепахон» ва «Ал-Иттиҳод» ўртасидаги гуруҳдаги иккинчи ўйин ҳам бугун бўлиб ўтади.

ОЧЛ. 2-тур

ОКМК – Эйр Форс (Ироқ) – 1:2

Ҳакам: Абдулраҳмон Иброҳим (Қатар)

Голлар: Сиёвуш Ҳақназарий 81 – Али Жасим 2, Санжар Турсунов (автогол) 47.

«Эйр Форс»: 20. Муҳаммад Ҳамид, 2. Жаит Маруфи, 8. Ибраҳим Байеш, 10. Али Жасим, 13. Франко Атчоу (16. Шиҳаб Раззақ, 90), 18. Франко Абого, 19. Муҳаммад Қосим, 25. Саад Абдуламир, 40. Бакарий Н`дайе, 44. Ҳаммуд Машаан, 48. Руслан Ҳаноон

ОКМК: 25. Валижон Раҳимов, 3. Сардор Раҳмонов (Баҳтиёр Қосимов, 90), 7. Дилшод Аҳмадалиев, 9. Рубен Санчеc (Акром Комилов, 70), 10. Хуршид Ғиёсов, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (Мартин Боакье, 46), 15. Ойбек Рустамов, 17. Санжар Турсунов (4.Миржамол Қосимов, 71) 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Шоҳрух Гадоев (Муҳаммаданас Ҳасанов, 90+3) 88. Сиёвуш Хақназарий.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар