02.10.2023 23:02
3817
Теглар
ОЧЛ. «Насаф» «Ас-Садд»ни мағлуб этиб, гуруҳда пешқадамликни давом эттирди

Осиё Чемпионлар лигаси 2-тури доирасида «Насаф» Қаршида «Ас-Садд» клубини қабул қилди.

Қатар жамоасига қарши ўйинда Рўзиқул Бердиев шогирдлари 29-дақиқада Суҳроб Нуруллоевнинг голи эвазига ҳисобни очди – 1:0.

Иккинчи бўлимнинг 46 ва 58-дақиқаларида эса Азизбек Амонов катта саҳнага чиқиб, дубли эвазига ҳисобни йириклаштирди – 3:0.

83-дақиқага келиб Акром Афифнинг узатмасидан сўнг Ҳуҳи фарқни бироз қисқартиргач, икки дақиқа ўтиб ассист муаллифи майдондан четлатилди – 3:1.

Шу тариқа, «Насаф» гуруҳдаги дастлабки икки ғалабадан кейин 6 очко билан B гуруҳида пешқадамликни сақлаб қолди. «Шаржа» «Ал-Файсали»ни мағлуб этиб, 4 очко билан 2-ўринда бормоқда.

ОЧЛ. В гуруҳи. 2-тур.

«Насаф» – «Ас-Садд» (Қатар) – 3:1

Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)

Голлар: Суҳроб Нуруллоев 29, Азизбек Амонов 46, 58 – Ҳуҳи 83.

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов (70.Жамбули Жигаури, 66), 17.Суҳроб Нуруллоев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 46), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (18.Баҳром Абдураҳимов, 71), 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Азизбек Амонов.

«Ас-Садд»: 22.Машъал Баршам, 5.Тариқ Салмон, 6.Пауло Сильва Отавио, 7.Муҳаммад Ваад, 9.Юсуф Абдуризо (11.Бағдод Бунеджа, 46), 10.Ҳасан Ал-Ҳайдос (8.Али Асад, 60), 15.Булаем Ҳуҳи, 19.Гонсало Хименес Плата, 51.Акром Афиф, 70.Мусааб Хидир (55.Амин Ҳазбави, 46), 88.Андрес Вилья Матеус.

Четлатиш: Акром Афиф, 85.

Шаржа – Ал-Файсали – 1:0

Гол: Мусса Марега, 20.

Гуруҳдаги вазият:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар