03.10.2023 01:09
1252
Теглар
ОЧЛ. «Ан-Наср» «Истиқлол» устидан иродали ғалабага эришди, Роналду турнирдаги илк голини киритди

Осиё Чемпионлар лигаси 2-тури доирасида «Ан-Наср» ўз майдонида «Истиқлол» клубини қабул қилди.

Саудия Арабистони ва Тожикистон клублари ўртасидаги баҳснинг 44-дақиқасида Душанбе клуби ҳисобни очиб, танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетди.

Ар-Риёд клуби иккинчи бўлимга ўзига келди. 66-дақиқада Криштиану Роналду ҳисобни тенглаштириб, ОЧЛдаги дебюти голини киритди – 1:1.

72 ва 77-дақиқаларда эса Талиска дублини расмийлаштириб, жамоасининг камбэк кўрсатишини таъминлади – 3:1. Дубли эвазига у ОЧЛдаги голлари сонини 4тага етказиб, тўпурарлар рўйхатида Игорь Сергеевни ортда қолдирган ҳолда энг яхши тўпурар бўлиб турибди.

Шу тариқа, «Ан-Наср» E гуруҳида 6 очко билан 1-ўринда бормоқда. Иккинчи ўйинда эса «Ад-Дуҳайл» Эроннинг «Персеполис» клубига мағлуб бўлгач, форс жамоаси 3 очко билан 2-ўринга чиқди.

ОЧЛ. Е гуруҳи. 2-тур.

Ан-Наср (С.Арабистони)– Истиқлол (Тожикистон) – 3:1 (0:1)

Голлар: Роналду 66, Талиска 72, 77 – Сенин Себаи 44.

Ан-Наср – Ал Акиди, Ал Ганам, Лапорт, Ал Ҳайбари, Ал Нахли, Ал Авжами, Брозович, Талиска, Фофана, Гариб, Роналду.

Истиқлол – Ятимов, Карташян, Гогуа, Новоселец, Давлатмир, Жалилов, Панжшанбе, Алишер Жалилов, Себаи, Беганович, Камолов.

Ад-Дуҳайл – Персиполис – 0:1

Гол: Омид Алишоҳ, 63.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар