02.10.2023 09:39
2836
Теглар
Ҳангжоу-2022. Шубина ва Танатмишева жуфтлигидан бронза

Байдаркада эшкак эшиш бўйича эркак ўртасидаги баҳсларда қўлга киритилган кумуш медалларидан кейин аёллар ҳам делегациямиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйишди.

Байдаркада эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида 500 метрга кечган баҳсда яна бир медал қўлга киритилди. Унда стартга чиққан Екатерина Шубина ҳамда Арина Танатмишева жуфтлиги маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.

Шунингдек, 500 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳсларида Артур Гулиев ҳамда Камрон Ахтамов тўртинчи, Нилуфар Зокирова ҳамда Гулбаҳор Файзиева эса бешинчи бўлиб маррага келди. Худди шу масофада стартга чиққан байдаркачи йигитларимиз Денис Онуфриев ҳамда Озоджон Амриддинов эса еттинчи поғонадан жой олди.

Шу тариқа, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича бугунги кун дастуридан ўрин олган беллашувлар якунланди. Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари 2та кумуш (МК1 1000 метр, МС1 1000 метр) ва битта бронза (ВК2 500 метр) медалларига сазовор бўлишди.

Эртага, 2 октябр куни ҳамюртларимиз яна 6та дастурда медаллар учун кураш олиб боришади.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг Осиё Ўйинлари-2022даги жами медаллари сони 43тага етди – 11та олтин, 14та кумуш ва 18та бронза. Вакилларимиз умумжамоавий медаллар жамғармасида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Медаллар жамғармаси, топ-15 (2 октябр, соат 9:30даги ҳолат):

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар