01.10.2023 10:37
1969
Теглар
Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши. Осиё Ўйинлари-2022 чоракфинал баҳслари старт олмоқда

Бугун, 1 октябрда Осиё Ўйинлари-2022 футбол дастурида барча чоракфинал баҳслари ўтказилади.

Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия жамоаси Саудия Арабистонига қарши саф тортади. Бу баҳс 1/4 финалнинг марказий ўйинларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Баҳс Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.

Қолган учта чоракфинал ўйини ҳам бугун ўтказилади.

Осиё Ўйинлари-2022. Футбол. Барча чоракфинал жуфтликлари:

1 октябр (якшанба)

12:00. Ўзбекистон - Саудия Арабистони

16:30. Эрон - Ҳонгконг

16:30. Япония - КХДР

17:00. Хитой - Жанубий Корея

Маълумот учун, яримфиналда Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйини ғолиби Хитой – Жанубий Корея баҳси ғолибига қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар