01.10.2023 09:11
1623
Теглар
МЛС. «Интер Майами» Мессисиз кетма-кет 3-ўйинида очко йўқотди

МЛС мунтазам чемпионати доирасида «Интер Майами» ўз майдонида «Нью-Йорк Сити»ни қабул қилди.

Учрашувда меҳмонлар 77-дақиқада ҳисобни очган бўлса, майамиликлар 90+5-дақиқада Авилеснинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди – 1:1. Ушбу баҳсда ҳам жароҳати сабабли Месси майдонга туша олмади. Бускетс тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Альба ҳам майдонга тушмади.

Шу тариқа, «Интер Майами» Мессисиз кетма-кет 3-ўйинида ҳам очко йўқотди. Клуб МЛС Шарқий Конференциясида 15 жамоа орасида 33 очко билан 13-ўринда бормоқда.

МЛС. 1 октябр

Интер Майами – Нью-Йорк Сити 1:1

Голлар: 0:1 – 77 Родригес, 1:1 – 90+5 Авилес.

Интер Майами – Кэллендер, Кривцов (Тэйлор, 82), Миллер, Аллен, Руис, Бускетс, Арройо (Мота, 73), Кремаски, Авилес, Фариас, Кампана (Мартинес, 72).

Нью-Йорк Сити – Фриз, Грэй, Тиаго Мартинс, Риса, Переа, Сэндс, Родригес (Пеллегрини, 88), Жейссон, O'Toole, Таллес Магно (Ледесма, 46), Bakrar (Паркс, 73).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар