01.10.2023 19:12
4101
Теглар
Ҳангжоу-2022. Жанубий Корея Хитойни мағлуб этиб, Ўзбекистоннинг яримфиналдаги рақибига айланди

Осиё Ўйинлари-2022 футбол дастуридан ўрин олган сўнгги чоракфинал ҳам якунига етиб, Ўзбекистоннинг яримфиналдаги рақиби маълум бўлди.

Мезбон Хитой олимпия жамоаси чоракфиналда Жанубий Кореяга қарши майдонга тушиб, мағлубиятга учради – 0:2.

Шу тариқа, Жанубий Корея яримфиналга йўлланма олиб, Ўзбекистонга қарши финал йўлланмаси учун курашадиган бўлди.

Эронни сенсацион тарзда мағлуб этган Ҳонгконг эса Японияга қарши ўйнайдиган бўлди.

Осиё Ўйинлари-2022. Чоракфинал

Хитой – Жанубий Корея – 0:2

Голлар: Ҳонг 18, Сонг 35.

Япония – Шимолий Корея – 2:1

Голлар: Учино 50, Матсумара 80 – Ким 22.

Эрон – Ҳонгконг – 0:1

Гол: Поон, 11.

Ўзбекистон – Саудия Арабистони – 2:1

Яримфинал. 4 октябр

Япония – Ҳонгконг

Ўзбекистон – Жанубий Корея

Финал. 7 октябр.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар