01.10.2023 18:54
10034
Теглар
Ҳангжоу-2022. Ҳонгконг Эронни турнирдан чиқариб юборди, Япония Шимолий Кореяни мағлуб этиб, яримфиналга чиқди

Осиё Ўйинлари-2022 футбол дастуридан ўрин олган яна икки чоракфинал баҳси якунланди.

Ўзбекистоннинг гуруҳдоши бўлган Ҳонгконг чоракфиналда сенсацион тарзда Эронни турнирдан чиқариб юборди ва яримфиналга чиқди – 1:0.

Япония эса Шимолий Корея устидан ғалабага эришиб, яримфиналга чиққан учинчи жамоа бўлди – 2:1.

Шу тариқа, Япония яримфиналда Ҳонгконгга қарши майдонга тушади. Ўзбекистон эса Хитой – Жанубий Корея баҳси ғолибига қарши ўйнайди. 4-чоракфинал баҳси ҳам бугун ўтказилади.

Осиё Ўйинлари-2022. Чоракфинал

Япония – Шимолий Корея – 2:1

Голлар: Учино 50, Матсумара 80 – Ким 22.

Эрон – Ҳонгконг – 0:1

Гол: Поон, 11.

Яримфинал. 4 октябр

Япония – Ҳонгконг

Ўзбекистон – Хитой/Жанубий Корея

Финал. 7 октябр.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар