01.10.2023 11:27
1161
Теглар
Ҳангжоу-2022. Маликахон Қаҳҳорова бронза медалини қўлга киритди

Кураш бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Малика Қаҳҳорова бронза медалига сазовор бўлди.

-70 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз эронлик Доня Оғаийга имкониятни бой берди ва мусобақани учинчи ўринда якунлади.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг Осиё Ўйинлари-2022даги медаллари сони жами 38тага етди. Вакилларимиз ҳозиргача 10та олтин, 11та кумуш ва 17та бронзага эгалик қилишди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар