01.10.2023 18:10
2238
Теглар
Ҳангжоу-2022. Екатерина Воронина Осиё Ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди

 Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Екатерина Воронина Осиё Ўйинларида иккинчи медалига сазовор бўлди.

Атлетимиз бугунги баҳслардан ўрин олган кўпкураш дастурида 6056 очко билан кумуш медал соҳибига айланди. Бу делегациямиз ҳисобидаги 12-кумуш медал бўлди.

Бу унинг турнир тарихида қўлга киритган иккинчи медали бўлди. Воронина ҳисобида Инчеон-2014 Осиё Ўйинларининг олтин медали ҳам бор.

Шу тариқа, Ўзбекистон медаллар жамғармасида жами 40та медал (11 олтин, 12 кумуш, 17 бронза) билан 5-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар