01.10.2023 11:52
1836
Теглар
Ҳангжоу-2022. 11-олтин! Умид Эсанов Осиё Ўйинлари ғолиби

Кураш бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Умид Эсанов делегациямизга яна бир олтин медални тақдим қилди.

Кураш бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Умид Эсанов делегациямизга яна бир олтин медални тақдим қилди. -81 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган полвонимиз финалда қозоғистонлик Бекадил Шаимберденевдан устун келиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Ҳозиргача курашчиларимиздан Артём Штурбабин, Муҳсин Ҳисомиддинов, Ҳилол Ортиқбоева олтин медалга эга чиқишганди, Эсановнинг олтини миллий спорт туримиз бўйича қўлга киритилган 4-олтин бўлди. Шунингдек, аёллардан Ситора Элмуродова кумуш, Маликахон Қаҳҳорова бронзага эга чиққанди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг Осиё Ўйинлари-2022даги медаллари сони жами 39тага, олтинлари 11тага етди. Вакилларимиз ҳозиргача жами 11та олтин, 11та кумуш ва 17та бронзага эгалик қилишди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар