30.09.2023 18:37
2180
Теглар
Ҳангжоу-2022. Асадхўжа Мўйдинхўжаев Осиё Ўйинларидаги иштирокини якунлади

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг яна бир аъзоси Осиё Ўйинлари-2022даги иштирокини эрта якунлади.

-71 кг вазн тоифасининг қуръаси икки жаҳон чемпионларини чоракфиналда ўзаро тўқнаш келтирди. Ҳамюртимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳамда қозоғистонлик Асланбек Шимбергенов ўртасидаги баҳс рақиб спортчисининг ғалабаси билан якунига етди.  

Эслатиб ўтамиз, -92 кг вазн тоифасида Ўзбекистон миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилган Лазизбек Мулложонов ҳам жума кунги чоракфинал баҳсларидан кейин мусобақани тарк этганди.

Шунингдек, Сабина Бобоқулова ва Навбаҳор Ҳамидова ҳам турнир билан хайрлашганди.

Маълумот учун, +92 кг вазн тоифасида Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов дастлабки жангини бугун, 30 сентябр куни чоракфинал доирасида тожикистонлик Муҳаммад Аброриддиновга қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар