30.09.2023 01:55
3334
Теглар
Ла Лига. «Барса» Рамоснинг автоголи эвазига «Севилья»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди

Каталониядаги «Барселона» - «Севилья» ўйини билан Ла Лига 8-тур баҳсларига старт берилди.

Учрашув тақдирини меҳмонлар ҳимоячиси Серхио Рамоснинг автоголи ҳал қилди. Испаниялик 37 ёшли футболчи 16 ёшли Ламин Ямалнинг узатмасидан кейин тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди – 0:1.

Шу тариқа, «Барса» муҳим ўйинда ғалабага эришиб, 20 очко билан ҳозирча 1-ўринга кўтарилди. «Севилья» эса 7 очко билан 12-ўринда бормоқда.

Ла Лига. 8-тур

Барселона – Севилья 1:0

Гол: 1:0 – 76, автогол Рамос.

Барселона – тер Стеген, Жоау Канселу, Кристенсен, Кунде, Бальде, Гюндоган, Гави, Рафинья (Лопес, 37), Жоау Феликс (Ферран Торрес, 71), Ямаль (Ромеу, 82), Левандовски.

Севилья – Нюланд, Рамос, Баде, Педроса (Сусо, 82), Ракитич, Ламела (Мариано Диас, 75), Окампос, Жордан, Соу (Фернандо, 66), Хуанлу Санчес (Навас, 82), Лукебакио (Акунья, 75).

Огоҳлантиришлар: Жоау Канселу (45), Хуанлу Санчес (50), Ламела (52), Баде (89).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар