30.09.2023 02:16
1299
Теглар
Франция чемпионати. «Ланс» сафарда мавсумдаги иккинчи ғалабасига эришди, Ҳусанов захирада қолди

Франция чемпионати 7-тури доирасидаги баҳсларга старт берилди.

Дастлабки ўйинда ЕЧЛда иштирок этаётган «Ланс» сафарда «Страсбур» меҳмони бўлди. Учрашувда Ваи томонидан киритилган ягона гол меҳмонларга мавсумдаги иккинчи ғалабани келтирди – 1:0. Абдуқодир Ҳусанов захира ўриндиғида қолди.

Шу тариқа, лансликлар 7 очко билан 13-ўринга кўтарилишди. «Страсбур» 10 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Франция чемпионати. 7-тур

Страсбур – Ланс 0:1

Гол: 0:1 – 16 Ваи.

Страсбур – Зельс, Сеная, Ньямси, Перрен, Делен, Дукуре, Деменге (Дьон, 61), Диарра (Сиссоко, 81), Баква (Гамейро, 61), Эмега (Мотиба, 70), Анжело Габриэл.

Ланс – Самба, Агиляр, Гради, Данзо, Медина, Мачадо (Франковски, 75), Менди (Абдул-Самед, 66), Фюльжени (Томассон, 75), Диуф (Эл-Энауи, 85), Сотока, Ваи (Гилавоги, 66).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар