29.09.2023 00:04
760
Теглар
Беллингҳем ва Левандовски – Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарлар қаторида

Ла Лига расмий сайти сентябр ойи якунларига кўра, энг яхши футболчи совринига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, Жуд Беллингем («Реал», 3 ўйинда 1 гол), Роберт Левандовски («Барселона», 4 ўйинда 4 гол ва 2 ассист), Такефуса Кубо («Реал Сосьедад», 3 ўйинда 3 гол), Иньяки Уильямс («Атлетик», 3 ўйинда 3 гол ва ассист) ва Савио Морейра («Жирона», 4 ўйинда 2 гол ва 3 ассист) сингари ўйинчилар номзодлар сафига киритилган.

Маълумот учун, Ла Лигада 7-турдан кейин «Жирона» (19 очко) пешқадамлик қилмоқда, «Реал» (18) 2-ўринда, «Барса» (17) эса учликдан ўрин олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар