27.09.2023 03:31
5529
Теглар
«Наполи»да яна бир можаро: Осимҳен клубни судга бермоқчи

Ўтган мавсумдаги чемпионликдан кейин А Серияда ҳали ўзига кела олмаётган «Наполи»да яна бир можаро авж олмоқда.

«Болонья»га қарши ўйинда (0:0) Виктор Осимҳенни 86-дақиқада захирага олгани учун нигериялик ҳужумчи ва жамоа бош мураббийи Руди Гарсия ўртасидаги келишмовчилик совумай туриб, жамоа голеадори клубни судга бериш масаласини кўриб чиқмоқда.

Гап шундаки, «Болонья»га қарши якшанба кунги баҳснинг 72-дақиқасида Осимҳен пенальтидан унумли фойдалана олмагач, Неапол клубининг медиа бўлими «TikTok» ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида нигериялик форвард ижросидаги пенальтини кулгили видео шаклида – «Микки Маус» мульт персонажи овози билан жойлаган.

Видео тармоқларда кулгуга сабаб бўлиб, кенг тарқалгач, клуб ўйинчининг норозилига сабабли уни ўчиришга қарор қилган. Аммо шунга қарамай, Осимҳен бу орқали клуб унинг устидан кулди деб ҳисоблаб, агенти Роберто Календа билан «Наполи»ни судга бериш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берган.

Маълумот учун, амалдаги чемпион А Серияда 8 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар